Си Цинпин Жо Байденни сайловлардаги ғалаба билан табриклади

0
487
Фото: AFP

Чоршанба куни Хитой президенти Си Цинпин Жо Байденни 3 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади. Хитой раҳбари эндиликда икки давлат ўртасидаги алоқалар соғлом ва барқарор ривожланишига умид билдирди,  деб хабар қилди расмий Xinhua ахборот агентлиги.

Хитой-АҚШ муносабатлари АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг фаолияти давомида сўнгги ўн йилликлардаги энг ёмон даражага тушиб кетди. Дунёда иқтисодиёт бўйича энг олдинда турувчи бу икки мамлакат ўртасида сўнгги йилларда савдо ва технологиядан тортиб Гонконг ҳамда коронавирусгача каби соҳаларда низолар юзага келмоқда.

Си Байденга йўллаган табригида АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши нафақат икки халқнинг туб манфаатларига хизмат қилиши, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам кутилаётган ҳодиса эканлигини айтган.

13 ноябрь куни Хитой Ташқи ишлар вазири Жо Байденни ғалаба билан табриклаганди. Шунингдек, 25 ноябрь куни Хитой Бош Вазири Ванг Қишан Байденнинг ўринбосари Камала Ҳаррисни қутлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг