Японияда тўрт кундан бери коронавирусга чалинганлар сони рекорд даражада кўпаймоқда

0
144
Фото: Issei Kato/Reuters

Японияда тўрт кундан бери CОVID-19 ҳолатларининг кунлик сони рекорд даражада кўпаймоқда. Япон ҳукумати вирус тарқалишини тўхтатиш учун спорт ва бошқа йирик тадбирларга чекловлар қўйиши мумкин.  Якшанба куни Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2508 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди. Япония пойтахти Токиода ҳам кунлик касалланишлар сони рекорд даражага чиққан бўлиб, бу шаҳарда ўткан сутка давомида 539 кишининг CОVID-19 ни юқтириб олгани қайд этилган.   Ҳозиргача кунчиқар мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 2000 га яқинлашган. Бу вирусдан кўп азият чекаётган бошқа давлатлар билан солиштирганда анча кам кўрсаткич. Лекин, Японияда вируснинг янги тўлқини бўйича хавотирлар кучаймоқда. Япон ОАВлари вирус энг тарқалган ҳудудлардаги тиббиёт тизими синовдан ўтаётгани ҳақида ёзмоқда. Чунки, ушбу ҳудудларда жойлашган касалхоналардаги бўш ўринлар янги касаллар билан тўлмоқда.  Иқтисодиёт вазири Ясутоши Нишимуранинг якшанба куни NHK телерадиокомпаниясига берган интервюсида айтишича, айни пайтда ҳукумат мамлакатнинг вирус энг кўп тарқалаётган ҳудудларида бўлиб ўтадиган катта йиғилишларда қатнашувчилар сонини чеклашни кўриб чиқмоқда.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг