Голландияда парранда гриппи тарқалгач 190 мингта товуқ йўқ қилинди

0
250
Фото: AFP

Голландиядаги иккита паррандачилик фермасида жуда юқумли бўлган парранда гриппи тарқалгач 190 мингга яқин товуқни йўқ қилинди. Бу ҳақда Голландия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги якшанба куни хабар берган.  Соғлиқни сақлаш ходимлари Ҳекендорпдаги паррандачилик фабрикасида 100 000 та товуқни сўйиб юборишган, Фрисланд шимолидаги Витмарсумда эса 90 000 та жўжа йўқ қилинган.

Қишлоқ хўлалиги маълумотларида айтилишича, иккала  фермадаги товуқлар орасида H5 вирусининг жуда юқумли тури тарқалгани гумон қилинган. Ушбу фермалардан бир километр радиусда бошқа паррандачилик фермалари бўлмаган.  «Касалликнинг кейинги тарқалишининг олдини олиш учун иккала ферма ҳам тозаланган»,  – дейилади вазирлик хабарида.  Голландиядаги бир қанча фермер хўжаликларида октябр ойидан бери парранда гриппи аниқланиб келинмоқда. Бунга, асосан, кўчиб юрувчи қушлар сабаб бўлмоқда.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг