Путин: ”Коронавирус вакцинасини етказиб беришга тайёрмиз”

0
307
Фото: Kremlin

Россия эҳтиёжи бор мамлакатларга ўзининг коронавирусга қарши Sputnik V вакцинасини етказиб беришга тайёр,  деди Президент Владимир Путин шанба куни G20 давлатларининг виртуал саммитида.  «Самарали ва хавфсиз вакциналар ҳамма сотиб олишга қодир даражада арзон ва кўп бўлиши керак. Россия ўзининг коронавирусга қарши вакциналарини муҳтож мамлакатларга етказиб беришга тайёр. Россия ушбу саммитнинг самарали ва хавфсиз вакциналарни барчага тақдим этишига қаратилган қарор лойиҳасини қўллаб-қувватлайди. Шубҳасиз,  вакциналар бутун дунё аҳолисига  тегишли» деди Путин.

«Россиянинг дунёда биринчи рўйхатдан ўтказилган вакцинаси Sputnik V етказилиб беришга шай турибди. Россиянинг иккинчи вакцинаси – Новосибирск тадқиқот маркази ишлаб чиққан EpiVacCorona ҳам тайёр. Россиянинг учинчи вакцинаси ҳам яқин орада тайёр бўлади» дея қўшимча қилди Россия президенти.  9 ноябрь куни Россия Sputnik V вакцинаси 90 фоиздан ортиқ самарадорлигини эълон қилди. Шунингдек, АҚШнинг Pfizer ва Мoderna компаниялари ҳам ўзларининг вакциналари 90 фоиздан ортиқ самарали бўлганини маълум қилишган.  Путин G20 мамлакатларига шундай деди:  «Пандемия кўлами бизни мавжуд барча манбалар ва тадқиқотлар билан шуғулланишга мажбур қилади.  Бизнинг умумий мақсадимиз вакциналар жамланмасини шакллантириш ва сайёрамиз аҳолиси учун ишончли ҳимояни таъминлашдир. Менимча, вакциналар бўйича рақобат бўлиши муқаррар. Аммо, биз авваламбор инсонпарварлик масалаларини бош мақсадга айлантиришимиз керак».

Манба   

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг