Moderna компанияси вакцинасининг нархи 25 доллардан 37 долларгача бўлади

0
211
Фото: Reuters

АҚШдаги  Moderna компанияси ишлаб чиққан CОVID-19 вакцинасининг ҳар бир дозаси 25  доллардан 37 долларгача бўлади. Бунда нарх давлатлар қанча дозада вацсина буюртма қилганига қараб турлича бўлади. Бу ҳақда компания бош ижрочи директори Стефан Бансел Германиянинг Welt am Sonntag нашрига берган интервюсида айтиб ўтган.

“Бизнинг вакцинамиз нархи гриппга қарши ваксина нархи билан деярли бир хил бўлади. Грипп ваксиналарининг бир дозаси 10 доллардан 50 долларгача туради”  дейди Бансел.

16 ноябрь куни Европа Иттифоқи расмийларидан бири Европа Комиссияси Moderna компанияси вакцинасининг ҳар бир дозасини 25 доллардан паст нархда сотиб олмоқчи эканини айтганди.

«Ҳали ҳеч қандай шартнома имзоланмади. Аммо, биз келишувга яқин турибмиз. Биз Европага ушбу вакцинани етказиб беришни хоҳлаймиз ва ҳозирда музокаралар олиб бормоқдамиз» деган Бансел.

Moderna ўтган ҳафтада ўзининг тажрибадан ўтказилаётган вакцинаси коронавируснинг олдини олишда 94, 5% самара берганлигини маълум қилди. Бундан олдин АҚШнинг бошқа бир компанияси Pfizer ҳам ўзининг вакцинаси кутилгандан ҳам анча юқори натижа берганини айтганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг