Помпео:”Бошқа араб давлатлари ҳам Исроил билан муносабатларни нормаллаштиради”

0
171
Фото: AFP

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг айтишича, бошқа араб давлатлари ҳам Исроил билан алоқаларни нормаллаштиради. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали 22 ноябрь куни хабар берди.

“Вашингтон минтақада тинчлик ўрнатиш бўйича ишлашни давом эттиради. Шунингдек, АҚШ Эроннинг бу ҳудудга таҳдид солишини ҳам эсдан чиқармайди” деган Помпео.

Араб давлатлари орасида Исроил билан алоқаларни тиклашни биринчи бўлиб БАА бошлаб берганди. Бу икки давлат 15 сентябрь куни Вашингтонда шартнома имзолашди. Шундан кейин Баҳрайн ҳам Исроил билан алоқаларни тиклашга рози бўлди. Шунингдек, Африкадаги Судан давлати ҳам 23 октябрь куни Исроил билан алоқаларни тиклаганини маълум қилди.

“АҚШ Фаластин ва Исроил ўртасида тинчлик битими тузмоқчи эди. Аммо, Фаластин раҳбарияти унда иштирок этишдан бош тортди,  дея қўшимча қилди” Помпео.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг