Туркияда коронавирус билан боғлиқ кунлик ўлим ҳолатлари рекорд даражага чиқди

0
234
Фото: AFP

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, жума куни мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони рекорд даражада кўпайиб, 141 кишининг CОVID-19 қурбонига айлангани қайд этилди. Бу билан Туркияда коронавирусдан сабаб вафот этганларнинг умумий сони 12 084 нафарга етди.

Шунингдек, Туркияда ўткан сутка давомида 5103 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Аммо, Туркияда июль ойидан бери фақат вирус аломатлари сезилган беморларгина расмий статистикага қўшилмоқда. Бу ҳолат кўплаб танқидларга дуч келмоқда. Чунки, у беморларнинг асл сонини яширади.

Турк ҳукумати сўнгги ҳафталарда мамлакат бўйлаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли чоралар кўришни бошлади. Сешанба куни президент Тоййиб Эрдўған янги қатъий чекловлар, жумладан, ҳафта охирида комендантлик соати жорий этилиши ва ресторан, кафе ҳамда савдо марказларининг иш соатлари чекланганлигини эълон қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг