Олимлар коронавирусга чалинганлар уни бошқаларга энг кўп юқтирадиган давр қанча давом этишини аниқлашди

0
184
Фото: AP

Шотландиянинг Сент-Эндрюс университетида олиб борилган янги тадқиқот натижаларига кўра, коронавирусга чалинган одамлар ўзларида касаллик аломатлари пайдо бўлгандан кейинги биринчи ҳафтада жуда “юқумли” бўлишади. Яъни, одамда CОVID-19 симптоми сезилган дастлабки кунларда, хусусан, биринчи беш кунда уни бошқаларга юқтириш хавфи жуда юқори бўлади.

Мазкур тадқиқот коронавирусга чалинганларда аломатлар пайдо бўлиши биланоқ уларнинг бошқалар билан алоқа қилишдан қочиши муҳимлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Шунингдек, мазкур ўрганишлар натижаси коровируснинг тарқалишини тўхтатиш нима учун жуда қийин эканлигига ойдинлик киритди.

«Бу биринчи тизимли текширув ва мета-таҳлил бўлди. Унда инсониятга юққан учта коронавируснинг тарқалиши ҳар томонлама ўрганиб чиқилди ва таққосланди. Бу тадқиқот орқали Sars-CoV-2 (CОVID-19) нима учун Sars-CоV (SАRS) ва Мers-CоV (MERS) га қараганда тезроқ тарқалиши ва унинг юқишини олдини олиш жуда қийинлиги тўғрисида аниқ тушунчага эга бўлдик», деди тадқиқотнинг бош муаллифи Муге Чевик.

Янги коронавирусдан фарқли ўлароқ, SARS ва МERS деб номланган олдинги коронавирус эпидемияларининг энг юқимли даври беморларда касаллик аломатлари биринчи марта намоён бўлгандан кейин етти кун ўтиб бошланади ва уларнинг вирусни бошқаларга юқтиришлари 14 кунгача осон бўлади. Бу эса SARS ва MERS коронавирусларининг тарқалишини назорат қилишни анча осонлаштиради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг