«Франсия Исломни ҳурмат қилади»- Франсия Ташқи ишлар вазири

0
196
Фото: AFP

Франсия Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Жаҳон Мусулмонлар Лигаси бош котиби Муҳаммад бин Абдул Карим Ал-Исса билан 19 ноябрда бўлиб ўтган телефон мулоқотида Франсия Исломни ҳурмат қилишини ва мусулмонлар мамлакатнинг бир қисми эканлигини айтди. Шунингдек, ушбу икки шахс умумий манфаатлар бўйича бошқа бир неча масалаларни ҳам муҳокама қилишди.

Яқинда Британия матбуоти Франсия президенти Эммануел Макронни «сайловда овоз тўплаш мақсадида франсуз мусулмонларини қоралаш ва уларга нисбатан қўрқув ва шубҳа муҳитини яратишда» айблаганди. Ўшанда Макрон Франсия Исломий сепаратизмга қарши курашаётганини ва ҳеч қачон Исломга қарши бормаслигини таъкидлаган.

Эммануел Макрон октябрь ойида ўқитувчи Самуел Патининг ўлдирилишидан сўнг Франсия ҳеч қачон карикатураларга рухсат берувчи қонунларидан воз кечмаслигини айтиб,  бутун мусулмон оламида норозиликларга сабаб бўлганди. Пати ўз синфига пайғамбар Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) карикатура қилинган суратни намойиш қилган ва айнан шунинг учун мусулмон ўқувчи томонидан ўлдирилганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг