Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари: ”Туркиянинг хатти-ҳаракатлари унинг Европа Иттифоқидан ажралишини кучайтирмоқда”

0
187
Фото: Reuters

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Хосеп Боррелнинг сўзларига кўра, Туркиянинг Кипрга нисбатан муносабати Анқара ва Европа Иттифоқи ўртасидаги зиддиятни кучайтирмоқда. Туркия ўзининг хатти-ҳаракатлари 27 давлатдан иборат Европа Иттифоқи билан ажралишга туртки бераётганини тушуниши керак.

«Биз Туркиянинг Кипр билан боғлиқ сўнгги ҳаракатлари ва баёнотларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорларига зид деб биламиз. Туркиянинг хатти-ҳаракатлари ўзини Европа Иттифоқидан узоқлаштиришини тушуниши муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳолат яхшиланиши учун турк ҳукумати ўзининг муносабатини тубдан ўзгартришини талаб қиламиз» деди Боррел 19 ноябрда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлишга расмий номзод ҳисобланади.

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған шу ҳафтада расмий ташриф билан Кипрга борганди. Эрдўған ушбу ташриф чоғида Кипр оролининг шимолида “Туркия Кипри”ни ташкил қилишни талаб қилган.  Эрдўған,  шунингдек,  Туркия ва Шимолий Кипр Ўрта Ер Денгизидаги ресурсларга бўлган ҳуқуқлар бўйича халқаро низоларда «дипломатик ўйинларга» энди тоқат қилмаслигини таъкидлаган. Кипр Эрдўғаннинг ташрифини «провокацион ва ноқонуний» деб атади.

1974 йилда туркларнинг истилосидан сўнг Кипр иккига бўлиниб кетди. Дунёда фақатгина Туркия Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олади. Шимолий Кипрнинг Кипр ҳукумати билан дипломатик алоқалари мавжуд эмас.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг