Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 9 миллиондан ошди

0
254
Фото: AP /Manish Swarup

20 ноябрга келиб Ҳиндистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 9 миллиондан ошди. Айни пайтда Ҳиндистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. Пойтхат Ню-Деҳлидаги касалхоналар беморлар билан тўлиб тошмоқда, қабристонларда ўликларни кўмишга жой етишмаяпти.  Сўнгги расмий маълумотларга кўра,  ҳозирда Ҳиндистонда вирус қурбонлари 132 мингдан ошиб кетган.  Дунёда аҳолиси бўйича иккинчи ўринда турадиган Ҳиндистонда октябрь ойида кунлик касалланиш ҳолатлари камайганди. Аммо, ноябрда кунлик янги ҳолатлар ўртача 45 000 тани ташкил қилмоқда.

Пойтахт Ню-Деҳлининг ўзида коронавирусга чалинганлар сони ярим миллиондан ошди. Бу шаҳарда вирус тарқалиши рекорд даражада ўсмоқда. Шаҳар ҳукумати пайшанба куни CОVID-19 га қарши курашиш мақсадида ниқоб тақмаганлар учун жаримани тўрт баравар оширди.

Деҳлининг энг катта қабристонларидан бирида ишловчи гўрков Муҳаммад Шамимнинг айтишича, ўлганлар учун жой тезлик билан тугаб бормоқда.  “Дастлаб вирус тарқалганда мен 100-200 кишини кўмаман ва шу билан бу касаллик тугайди, деб ўйлагандим. Аммо, ҳозирги вазият мен тахмин қилгамнимдан анча ёмон. Ҳозир тахминан 50-60 та жой қолди, холос. Кейин нима бўлади? Бунисини билмайман” дейди Муҳаммад.  Реклама бўйича мутахассис Жеевендра Сриваставанинг айтишича,  Деҳли аҳолиси байрам мавсумида бееътибор бўлгани учун товон тўламоқда.  «Баъзи одамлар ҳали ҳам ушбу ҳалокатли вирусни жиддий қабул қилмаётгани ҳайратланарли. Одамлар ҳануз гавжум жойларга ниқобсиз боришмоқда.  Айнан мана шу масъулиятсиз хатти-ҳаракатлар туфайли ҳозирда деярли ҳар иккита уйнинг бирида вирусга чалиниш ҳолатлари мавжуд” дейди 47 ёшли Сривастава.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг