Буюк Британиялик олимлар коронавирусга қарши бурун спрейларини яратдилар

0
342
Фото: Arabnews

Буюк Британиянинг Бирмингем университети олимлари томонидан коронавирус юқишининг олдини олишга қодир бурун спрей ишлаб чиқилди,  деб хабар қилди Sky News пайшанба куни.

Ушбу спрейни тадқиқотдан ўтказганларнинг айтишича, спрей коронавирус инфексиясини бурунннинг ўзида зарарсизлантиради. Спрей томчилари бурундаги вирусни ўраб олгани сабабли касал одам аксириши ёки йўталиши орқали ташқарига чиқадиган вирус зарраларининг бошқа одамга юқиш эҳтимоли камроқ бўлади.

«Гарчи бизнинг бурунларимиз ҳар куни минглаб литр ҳавони филтрласада,  бурнимизда инфексиядан катта ҳимоя мавжуд эмас ва ҳаво орқали юқадиган вирусларнинг аксарияти бурун йўллари орқали юқади. Биз ишлаб чиққан пуркагич айнан ўша ҳимоя воситасини тақдим қилади. Шу билан бирга у вируснинг одамдан одамга юқишининг олдини ҳам олади» дейди етакчи тадқиқотчилардан бири профессор Лиам Гровер.

Лаборатория тажрибалари шуни кўрсатдики,  спрейни ишлатган одам икки кунгача инфексияни юқтириб олишдан ҳимоя қилинган бўлади. Олимларнинг таъкидлашича,  ушбу спрейдан мунтазам фойдаланиш коронавирус касаллиги юқишини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг