Испаниялик йўл ишчилари мусулмонлар дафн этилган қадимий қабристонга дуч келишди

0
293
Фото: Arabnews

Times журналининг 19 ноябрь куни берган хабарларига кўра, Испанияда йўлни кенгайтириш ишларини олиб бораётган ишчилар мамлакатда ислом ҳукм сурган даврга тегишли бўлган энг қадимий қабристонлардан бирини топишди. Бу ерда 300 га яқин мусулмоннинг қабри аниқланган.

Ушбу топилма тарихчиларни ислом дини билан боғлиқ бўлган янги маълумотлар базаси билан таъминлайди.  Пиреней ярим оролида ислом дини саккиз асрга яқин асосий динлардан бири бўлган.

Испаниянинг Сарагоса шаҳри яқинидаги Таусте ҳудудида ишлаётган ишчилар дастлаб одам қолдиқларига дуч келдилар. Шундан кейин бу ерга археологлар чақирилади. Воқеа жойига етиб келган археологлар 300 га яқин қабрни аниқлашади. Мазкур ҳудуддаги қабрларнинг баъзилари саккизинчи асрга бориб тақалади.

«Биз Пиреней ярим оролида энг қадимий ва энг яхши сақланиб қолган мусулмонлар қабристонларидан бирини кашф этдик»,  деди археолог Рафаел Лаборда.

Сарагоса тарихда мусулмонлар ва христианлар тўқнаш келадиган жанг майдонларидан бири бўлган.

“Бу қабристон ислом ҳукм сурган ҳудудларнинг чегарасида жойлашган. Христиан подшоҳликлари ушбу қабрларга хавф слоган” дея қўшимча қилди Лаборда.

Ҳудудда олиб борилган дастлабки таҳлил тарихда бу ерда яшаган мусулмонлар аҳолиси илгари ўйланганидан кўп эканлигини кўрсатмоқда. Археологларнинг таъкидлашича,  энди ДНК таҳлили ушбу аҳолининг келиб чиқишини аниқлайди ва минтақанинг ислом динини қабул қилиши ҳақида маълумот беради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг