Дунё бўйича янги ҳафтада коронавирус билан зарарланиш ҳолатларининг деярли ярми Европа ҳиссасига тўғри келмоқда

0
156
манба: AFP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, ўтган ҳафта глобал миқёсда 4 миллионга яқин янги коронавирус ҳолатлари қайд этилган, мазкур кўрсатгичнинг деярли ярми Европа қитъасига тўғри келмоқда.

CОVID-19 пандемияси тўғрисидаги сўнгги эпидемиологик ҳисоботида, БМТ соғлиқни сақлаш агентлиги уч ойдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта Европада зарарланиш ҳолатлари 10 фоизга камайганлигини таъкидлади. Бу Европадаги янги чекловлар самараси сифатида баҳоланмоқда.

Шунга қарамай, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европада ўлимлар сони «сезиларли даражада кўпайганини» айтди, ўтган ҳафтанинг ўзида бу ерда 29000 дан ортиқ ўлим қай этилган. Ҳолатлар ва ўлим ҳолатларида сезиларли ўсишлар Америкада ҳам кузатилган; Жануби-шарқий Осиё эса ўлим ҳолатлари камайган ягона минтақа бўлиб қолмоқда.

 

манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг