Чиқмаган жондан умид: Трамп Висконсин штатидаги сайлов натижаларини қайта ҳисоблаб чиқиш учун 3 миллион доллар тўлади

0
147
манба: AFP

18 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайлов кампанияси Висконсин штатидаги иккита сайлов округида йиғилган бюллетенларни қайта санаш учун 3 миллион доллар тўлади. Трамп тарафдорлари айнан шу икки округни «энг ёмон қонунбузарликлар» содир бўлган жой, деб атаган бўлса-да, Висконсин штатидаги сайлов бўйича масъуллар ҳеч қандай қонун бузилиш ҳоллари қайд этилмаганини таъкидлашган.

Трамп Милуоки ва Дейн округларида қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул тўлаган бўлиб, у бу ҳудудларда 213 157 та овоз тўплаган бўлса, унинг рақиби Жо Байден 577 455 та овоз йиғишга эришган.

«Висконсин аҳолиси сайлов жараёнлари қонуний ва ошкора бўлгани ёки ундай эмаслигини билишга ҳақлидирлар. Афсуски,  ушбу икки округда қайта ҳисобловлар ўтказилмасдан аввал сайлов натижаларининг яхлитлигига ишониб бўлмайди. Сайловнинг ҳақиқий натижаларини фақат қонуний сайлов бюллетенлари ҳисоблаб чиқилгандан кейин биламиз”, дейди Трампнинг сайлов кампанияси аъзоси Жим Троупис.

Агар сайлов комиссияси раиси томонидан расман тасдиқланса, Висконсиндаги бюллетенларни қайта кўриб чиқиш 19 ноябрданоқ бошланиши мумкин. Унинг натижалари эса 1 декбарга қадар ошкор қилиниши керак бўлади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг