Саудияда соқол олиш ва чилим чекишни тақиқлаган судялар ишдан олинди

0
337
manba: Reuters

Саудия Арабистони Олий Суд Кенгаши мунозарали қарорлар чиқаргани учун икки судяни ишдан бўшатди,  деб хабар қилди душанба куни Саудия Арабистонининг онлайн хабар тарқатадиган «Сабқ» нашри. Ҳозирда икки судя устидан тергов ишлари олиб борилмоқда ва уларга тегишли жазо чоралари кўрилади.

Гап шундаки, ушбу икки судя чилим чекиш ва соқол олишни тақиқлаган. Улар ислом шариатидан келиб чиқиб бу қарорларни чиқаришган. Унга кўра, исломда эркакларнинг соқол қиришлари ва чилим чекишлари тақиқланган.

Сабқнинг қўшимча қилишича, мамлакат қонунчилиги,  тамойиллари ва қарорларига асосланиб бутун жамиятга тегишли қарорларни қабул қилишда якка шахснинг фикрига қаралмайди. Тамаки чекиш ва соқолни олишни тақиқлаш каби қарорлар ҳам якка шахснинг фикри бўлиб, у рад этилади.

Саудия Арабистонида июл ойи бошида ҳам судялар коррупсия жиноятида айбланиб қамалганди. Ўшанда пора олишда айбланган судя тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 130 минг риял (34 660 доллар) миқдорида жаримага тортилганди. Худди шу ишда воситачилик қилган шахс эса беш ойлик қамоқ жазосига ва 20000 риял (5333 доллар) миқдорида жаримага ҳукм қилинган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг