Умид учқунлари: Pfizer компаниясининг вакцинаси сўнгги босқичларда 95 фоиз самара кўрсатди

0
181
манба: Reuters

АҚШдаги дори ишлаб чиқарувчи Pfizer компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларнинг сўнгги босқичида 95 фоиз самара кўрсатди. Компания бу ҳақда 18 ноябрь куни хабар берган.

Pfizerнинг маълум қилишича, тажрибаларнинг сўнгги босқичидан ўтказилаётган вакцина ҳеч қандай акс таъсир кўрсатмаган. Компания бир неча кун ичида ўзининг вакцинасини фавқулодда ишлатиш учун АҚШ ҳукуматига ариза топширади.

“Ўтган саккиз ой ичида олиб борган ўрганишларимиз коронавирус пандемиясини тугатишга ёрдам бера оладиган вакцина яратишимизда муҳим қадам бўлди”  деди Pfizer бош директори Алберт Боурла.

Бугунги кунда дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши яна авж олмоқда. Ушбу пандемиядан энг кўп зарар кўраётган мамлакат АҚШ ҳисобланади. Вакцина устида иш олиб бораётган компанияларнинг муваффақияти эса дунёга умид бағишламоқда.

«Дунё бўйлаб ҳар куни юз минглаб одамлар коронавирусга чалинмоқда. Биз зудлик билан дунёга хавфсиз ва самарали вакцинани тақдим қилишимиз керак»,  дея қўшимча қилган Боурла.

Pfizer ўтган ҳафтада ҳам ўзи ишлаб чиқаётган вакцинанинг самарадорлиги 90 фоиздан ошганлигини айтганди. 16 ноябрь душанба куни АҚШнинг яна бир дори ишлаб чиқарувчи компанияси Moderna ҳам ўзининг вакцинаси юқори самара бериб, 94.5 фоизли натижани қайд этганини маълум қилганди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг