Пентагон Афғонистон ва Ироқдаги қўшинлари сонини 2500 кишига тушуради

0
116
манба: AFP

АҚШ Афғонистон ва Ироқдаги қўшинлар сонини Президент Дональд Трамп чет элдаги можароларга чек қўйишга ваъда берганидан сўнг, сўнгги 20 йиллик урушдаги энг паст даражага туширди. Бу ҳақида Пентагоннинг сешанба кунги баёнотида айтилди.

Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Крис Миллернинг айтишича, 15 январгача Афғонистондан 2 мингга яқин аскар олиб чиқилади ва яна 500 аскар Ироқдан қайтиб келади. Шундай килиб, ҳар бир мамлакатда фақат 2500 ҳарбий қолади.

Ушбу ҳаракатлар Трампнинг «Афғонистон ва Ироқдаги урушларни муваффақиятли шаклда якунга етказиш ва ҳарбийларни уйга қайтариш» сиёсатини акс эттиради», деди Миллер.

Миллернинг таъкидлашича, АҚШ 2001 йилда «Ал-Қоида» нинг Қўшма Штатларга ҳужумидан сўнг, исломий экстремистларни мағлуб этиш ва «курашда етакчи ўринни эгаллашда маҳаллий шериклар ва иттифоқчиларга» ёрдам бериш бўйича ўз мақсадларига эришган.

«Келгуси йилда фаровонлик баракаси билан биз ушбу авлодлар урушини тугатамиз ва эркакларимиз ва аёлларимизни уйга олиб келамиз», деди у.

«Биз ўз фарзандларимизни оғир юк ва абадий уруш азобидан ҳимоя қиламиз ва Афғонистон, Ироқ ва бутун дунёда тинчлик ва барқарорлик хизматларида берилган фидойиликларни шарафлаймиз», дейилди баёнотда.

Афтидан 3 ноябрь кунги сайловларда рақиби Жозеф Байденга мағлуб бўлган Президент Трамп, 2016 йилда АҚШ қўшинларини ватанига олиб келиш ва чет элдаги катта харажатли урушларни тўхтатиш бўйича берган ваъдасини бажаришга қатъий бел боғлаган кўринади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг