Фаластин маъмурияти Исроил билан мувофиқлаштириш ҳаракатларини қайта бошлайди

0
138
манба: AFP

Фаластин маъмурияти Исроил билан Исроилнинг Ғарбий Соҳилнинг бир қисмини қўшиб олиш режаси туфайли май ойида музлатиб қўйилган фуқаролик ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни қайта бошлайди. Бу ҳақида сешанба кунги баёнотда хабар берилди.

Фаластиннинг Фуқаролик ишлари вазири Ҳусайн аш-Шайх Тwиттеръда Президент Маҳмуд Аббос Исроилнинг фаластинликлар билан илгари тузилган шартномаларга содиқ қолганлигини тасдиқлаганидан сўнг «Исроил билан муносабатлар қандай бўлса, шундай бўлади» деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз август ойида Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида расмий алоқаларни ўрнатган битим Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги аннексия ҳаракатларини тўхтатишига олиб келди ва Фаластиннинг Исроил билан алоқаларини тиклаш йўлини юмшатди.

Аммо, Ғазода жойлашган ХАМАС гуруҳи Фаластин маъмуриятининг қарорини «ҳақиқий миллий шерикликка эришиш ҳаракатларига қарши ҳужум», сифатида қоралади.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг