Яна карантин: Деҳлида COVID-19 бўйича янги ҳолатларнинг кўпайиши муносабати билан янги чекловлар ўрнатиш таклиф қилинмоқда

0
134
манба AFP

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида сўнгги икки ҳафта ичида коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар сони кескин ошиб кетганлиги муносабати билан янги чекловлар киритилиши кутилмоқда.

«Биз марказий ҳукуматга умумий таклифни юбораяпмиз, агар керак бўлса, Деҳли ҳукумати бозорларни бир неча кунга ёпиб қўйиши мумкин», деди сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжумани пайтида Деҳли бош вазири Арвинд Кежривал.

Эслатиб ўтамиз, Деҳли – федерал бошқариладиган Иттифоқ ҳудуди бўлиб, у сайланган қонун чиқарувчи органга эга. Аммо, тўлақонли штатдан фарқли ўлароқ, Деҳли бош вазири чекланган ваколатларга эга ва ҳар қандай йирик маъмурий қарор учун кенг кўламли ваколатларга эга бўлган марказий ҳукуматнинг номзоди бўлган губернаторнинг рухсатини олиш керак.

Душанба кунги статистикага мувофиқ, Деҳлида 3,797 та янги касаллик ҳолати ва 99 та ўлимни қайд этилди. Умумий ҳисобда вирус билан зарарланганларнинг сони 490 000 дан ортиқ ва касаллик оқибатида вафот этганлар кўрсатгичи деярли 8000 кишини ташкил қилмоқда.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг