Путин Суданда ҳарбий база қуриш бўйича шартномага имзо чекди

0
253
манба: AFP

TASS давлат ахборот агентлигининг 16 ноябрь куни берган хабарига кўра,  Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлигига Суданда ҳарбий-денгиз флотининг логистика базасини ташкил этиш бўйича битим тузишни буюрди.

 Россия Бош Вазири Михаил Мишустин 11 ноябрь куни Судан соҳилида денгиз ҳарбий базани қуриш бўйича шартнома лойиҳасини маъқуллаган ва уни президентга топшириш учун кўрсатма берганди. 16 ноябрь куни президент Владимир Путин ушбу шартномага имзо чеккан.  Ушбу келишувга биноан биноан,  Россия ҳарбий-денгиз кучларининг Судандаги логистика базаси “ушбу минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш мақсадида қурилади. Ушбу база мудофаа учун бўлиб, у бошқа мамлакатларга қарши қаратилган эмас».

Шунингдек, мазкур база Россия денгиз кемаларини таъмирлаш ва улардаги захираларни тўлдириш, экипаж аъзолари дам олишлари учун ишлатилади. Битимда базада бир вақтнинг ўзида кўпи билан тўртта ҳарбий кема қолиши мумкинлиги айтилган. Россия ушбу ҳарбий база қурилганидан кейин Судан аеропортлари орқали қурол-яроғ ташиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади.

манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг