Путин ва Нетаньяху рус вакцинасини Исроилда ишлаб чиқаришни муҳокама қилишди

0
259
манба AFP

Россия президенти Владимир Путин ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху душанба куни телефон орқали бўлиб ўтган суҳбат чоғида русларнинг коронавирусга қарши “Sputnik V” вакцинасинини Исроилда ишлаб чиқаришни муҳокама қилдилар,  деб хабар қилди TASS давлат ахборот агентлиги.

«Икки давлат раҳбарлари идоралар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини,  хусусан,  Россия вакцинаси бўйича ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гаплашишди. Суҳбат чоғида ваксинани Исроилга етказиб бериш ва кейинчилик уни Исроилда ишлаб чиқаришни ташкил этиш хам муҳокама қилинди»,  деб хабар берди TASS Кремлга таяниб.

9 ноябр куни Россия ўзининг “Sputnik V” вакцинаси коронавирусга қарши 90 фоиздан ошиқроқ самара берганини маълум қилганди. 16 ноябрда эса АҚШнинг Moderna компанияси ҳам коронавирусга қарши ўзи ишлаб чиққан вакцина 94.5 фоиз самара берганини айтди.

Бугунги кунга келиб дунё миқёсида коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 54 миллиондан ошиб кетди. Шунингдек, ушбу касаллик 1. 3 миллион кишининг умрига зомин бўлди. Мутахассислар келаётган ойларда совуқ ҳаво бўлиши ва байрамлар бошланиши сабаб яна кўплаб одамларнинг ушбу касалликка чалиниши ва унинг қурбонига айланиши мумкинлиги борасида қўрқувларини билдиришмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг