Ироқда терроризмда айбланган 21 киши қатл қилинди

0
194
манба: AFP

 16 ноябрь куни Ироқ жанубидаги машҳур Насирия қамоқхонасида терроризмда айбдор деб топилган 21 киши қатл қилинди,  дея хабар берди тиббиёт ва полиция манбалари.  Қатл қилинган 21 нафар эркакларнинг ҳаммаси 2005 йилда қабул қилинган “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунга биноан ўлимга маҳкум этилган.

Аммо уларнинг айнан қайси жиноятни амалга оширганлари ҳақида батафсил маълумот берилмади. Улар Ироқнинг Дар Қар вилоятидаги ўлим жазосини ижро этадиган ягона қамоқхона ҳисобланувчи Носирияда осилган.  2017 йилнинг охирида ИШИД мағлуб бўлгани эълон қилинганидан бери Ироқ ўзининг фуқаролари бўлган юзлаб одамларни ушбу экстремистик гуруҳга аъзолиги учун ўлимга маҳкум қилди. Шунингдек, Ироқдаги судлар ўнлаб хорижий мамлакат фуқароларини ҳам ИШИДга аъзоликда айблашган. Хусусан, 11 нафар Франсия фуқаролари ва битта Белгия фуқароси устидан суд жараёни ўтказилиб, улар ўлимга ҳукм қилинган.

Аммо, ушбу ҳукмлар амалга оширилмаган. Чунки, Ироқ қонунларига кўра, ўлим жазосини амалга ошириш учун мамлакат президентининг рухсати керак бўлади.  Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Amnesty International ташкилотининг берган маълумотларига кўра, Ироқ ўлим жазосини қўллаш бўйича дунёда бешинчи ўринда туради. 2019 йили бу мамлакатда 100 нафар одам олий жазони олган.

манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг