ЖССТ раҳбари:”Вакцинанинг ўзи коронавирус пандемиясини тўхтатишга етарли бўлмайди”

0
305
Фото: AFP

16 ноябрь куни ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсус коронавирус бўйича фикр билдириб, вакцинанинг ўзи ушбу касалликни батамом тўхтатишга қодир эмаслигини таъкидлади.Бугунги кунга келиб дунё бўйича CОVID-19 ни юқтириб олганлар сони 54 миллиондан, ундан вафот этганлар сони эса 1.3 миллиондан ошди.

“Вакцина коронавирус пандемиясини енгиш учун бизда мавжуд бўлган бошқа воситаларга қўшимча бўлади, аммо, уларнинг ўрнини боса олмайди. Вакцинанинг ўзи CОVID-19 пандемиясини тўхтата олмайди” дейди Гебрейсус.

ЖССТ берган статистикага кўра, 14 ноябрь шанба куни жаҳон миқёсида коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланиб, 660 905 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилди.

“Коронавирус вакцинаси тайёр бўлгач, у биринчи навбатда тиббиёт ходимлари, қариялар ва ушбу касалликка чалиниш эҳтимоли юқори бўлган бошқа касб вакилларига берилади. Умид қиламизки, бу ўлимлар сонини камайтиради ва мамлакатлардаги тиббиёт тизимларининг касалланганларнинг барчасини қамраб олишига имкон яратади. Лекин, ушбу ишлар амалга ошган тақдирда ҳам вирус тарқалиши учун ҳамон бир қанча йўллар очиқлигича қолади. Шунинг учун вирус занжирини назорат қилиш, одамларни текширувдан ўтказиш ва изоляцияга олиш давом этиши зарур бўлади” дея қўшимча қилди ЖССТ раҳбари.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг