Трамп:”У ғалаба қозонди, чунки, сайловда ғирромлик қилинганди”

0
264
Фото: AP

15 ноябрь куни Дональд Трамп президентлик сайловида Жо Байден ғалаба қозонганини илк бор тан олди. Аммо, Трамп ушбу сайловда ғирромлик ишлатилганини яна таъкидлади.

3 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловда бир неча муҳим штатларда Байденнинг қўли баланд келди. Аммо, Трамп шу пайтгача ўзининг мағлубиятини тан олмаётганди. Трамп ниҳоят 15 ноябрда Байденнинг ғалабаси ҳақида гапирди.

“У ғалаба қозонди, чунки, сайловда ғирромлик ишлатилди. Сайлов жараёнида ҳеч қандай назоратчиларнинг иштирокига рухсат берилмади. Овозлар радикал ташкилот бўлган Доминион томонидан ҳисоблаб чиқилди” деб ёзди Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасига.

Бундан аввал Трамп бир қанча штатларда овозларни қайта ҳисоблаб чиқиш бўйича судга ариза берганди. Аммо, демократлар ва республикачиларнинг сайлов бўйича раҳбарлари 3 ноябрь кунги сайловда кўзга ташланарли қонун бузилиш ҳолатлари кузатилмаганини таъкидлашган. Ҳуқуқшунослар ҳам овозлар қайта кўриб чиқилишининг сайлов натижаларини ўзгартириш эҳтимоли камлигини таъкидлашмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг