Украина Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

0
214
Фото: Reuters

14 ноябрь куни Украина Соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов ўзида CОVID-19 аниқланганини айтди. У бундан аввал мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд ўрнатилганини маълум қилганди.

«Бу уруш. Вирус ҳар куни кўплаб украинларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда» деди Степанов телевизион баёнотида.

Степановнинг айтишича, Украинада ўтган сутка давомида CОVID-19 билан касалланиш бўйича рекорд натижа қайд этилиб, 12 524 кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Бундан олдинги энг юқори кўрсаткич 11 787 нафарни ташкил қилганди. Бугунги кунга келиб Украинада коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 525 176 кишига, қурбонлар сони эса 9508 кишига етди.

45 ёшли Степанов Телеграмда шундай изоҳ қолдирди: «Эҳтиёт бўлишга ва барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилганимга қарамай, менинг бугун CОVID-19 га топширган тестим мусбат натжани кўрсатди».

Степанов масофадан ишлашни давом эттиришини айтган. Бундан аввал Украина президенти Владимир Зеленский ҳам коронавирусга чалинганди. У айни пайтда касалхонада даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг