Трамп РФ сабабли АҚШнинг ядро арсеналини оширишни режалаштираётгани хақида маълум қилди

0
184

АҚШ президенти Дональд Трамп америка ядровий арсеналини Россияга ва Хитойга таъсир ўтказиш учун ошириш ниятида эканини маълум қилди, дея хабар беради РБК.

Унинг сўзларига кўра, қолган мамлакатлар «ақл-ҳушини йиғиб олмагунча» Қўшма Штатлар ядровий соҳада ўз имкониятларини ошириб бораверади. 

Қўшимча қилиб таъкидлашича, агар қолган мамлакатлар ўз ядровий кучларини ошириб боришни тўхтатса, Қўшма Штатлар «мулоҳазали бўлади» ва ядровий қуролини кенгайтиришдан воз кечади ва балки, ҳатто уни яна камайтириши мумкин.

Бундан ташқари, яна бир карра америка раҳбари,  Россия ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталар бўйича шартнома қоидаларини бузаётганлигини таъкидлаб ўтди. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг