Буюк Британия коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари 50 минг нафардан ошган 5-давлатга айланди

0
227
манба: AFP

Чоршанба куни хабар қилинган сўнгги статистикага биноан, Буюк Британия коронавирус билан боғлиқ 50000 дан ортиқ ўлим холати қайд этилган дунёдаги бешинчи мамлакатга айланди.

Буюк Британия ҳукуматининг маълумотларига кўра, мамлакатда сўнгги 28 кун ичида вирус аниқланган 595 киши ҳаётдан кўз юмган, бу май ойидан бери энг юқори кунлик кўрсаткич. Шундай қилиб, Буюк Британияда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 50 минг 365 кишига етди.

Жонс Хопкинс университети томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Буюк Британия Қўшма Штатлар, Бразилия, Ҳиндистон ва Мексикадан кейинги энг кўп ўлимлар сони бўйича дунёда 5-ўринда турибди.

Европадаги бошқа давлатлар сингари, Буюк Британия ҳам пандемиянинг иккинчи тўлқини юз бермоқда ва ҳукумат сўнгги бир неча ҳафта ичида вазиятнинг назоратдан чиқиб кетишини чеклаш мақсадида янги чекловларни жорий қилди. Англия ҳозирда 2-декабргача давом этадиган карантин режимида яшамоқда.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг