АҚШда бир хафтадан бери коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони 100 мингдан баланд бўлмоқда

0
181
Фото: REUTERS/Lucy Nicholson

АҚШда ўтган ҳафтадан бери коронавирусга чалиниш бўйича рекорд натижалар қайд этилиб келинмоқда. Айни пайтда CОVID-19дан энг кўп азият чекаётган мамлакат бўлган АҚШда қаторасига етти кундан бери янги касалланиш ҳолатлари 100 мингдан ортиқ бўлди. Шунингдек, ўлим ҳоллари хам анча кўпайган.

Reuters ахборот агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 10 ноябрь куни АҚШда 134 мингдан ортиқ одамнинг CОVID-19га чалингани аниқланган. Бу билан беморларнинг умумий сони 10.5 миллиондан ошди.

Шунингдек, сешанба куни яна 1450 киши коронавирусдан вафот этган.  Қўшма Штатларда кунлик ўлим сони охирги марта август ойида 1400 тадан кўп бўлганди. Айни пайтда қурбонларнинг умумий сони 245 903  тани ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг