Толибон Байденни АҚШ қўшинларини олиб чиқиш бўйича келишувга риоя қилишга чақирмоқда

0
638
манба: AFP

Толибон ҳаракати АҚШнинг сайланган президенти Жозеф Байден маъмуриятини АҚШ қўшинларини олиб чиқиш бўйича февраль ойидаги келишувга риоя қилишга чақирди.

Қўшма Штатлар келишувга биноан, маълум хавфсизлик кафолатларидан келиб чиқиб, май ойига қадар Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишни режалаштирмоқда, бу борада Доҳада музокаралар олиб борилияпти.

«Толибон Американинг янги сайланган президенти ва бўлажак маъмуриятига ушбу келишувни амалга ошириш икки мамлакат ўртасидаги зиддиятни тўхтатиш учун энг оқилона ва самарали восита эканлигини таъкидлашни истайди», дейилади ҳаракат томонидан берилган баёнотда.

Аммо бутун мамлакат бўйлаб зўравонлик тобора кучайиб бормоқда, Толибонвилоят марказларига ҳужум қилмоқда, баъзи ҳолатларда эса АҚШ ҳаво ҳужумларини уюштирмоқда. Чунки Қатар пойтахтидаги музокаралар амалий натижага эришганича йўқ.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг