Подшоҳ Салмон Жамол Қошиқчининг оиласига таъзия билдирди

0
1138

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд Истанбулдаги Подшоҳлик консуллигида ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг оиласига таъзия билдирди.

Саудиянинг SPA ахборот агентлигининг хабар беришича, Саудия подшоҳи марҳумнинг ўғли Салоҳ билан телефон орқали суҳбатлашган.

Эслатиб ўтамиз, илгари маълум бўлганидек, Саудия Арабистони Бош прокуратураси Қошиқчининг ўлимига, консуллик ходимлари ва САП фуқаролари ўртасидаги «режадан ташқари жанжал» сабаб бўлганлигини хабар қилган эди.

Ўлимнинг бевосита сабаби бўғиш бўлган эди. Қотилликни тергов қилиш дориасида 18 киши ҳибсга олинган.

Қошиқчи, 2 октябрь куни, Саудия Арабистонининг Исатнбулдаги консуллигида қайта никоҳ қуриш учун ҳужжатларини олгани келганидан кейин йўқолган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг