Эрдўғаннинг куёви Туркия Молия вазири лавозимидан истеъфо берди

0
615
Фото: AFP

Якшанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг куёви Берат Албайрак  молия вазири лавозимидан истеъфога чиқаётганини эълон қилди.  У бу ҳақда ўзининг Инстаграмдаги расмий аккаунтида хабар қилган бўлиб,  истеъфога соғлиғидаги муаммолар сабаб бўлганини айтган.

«Қарийб беш йил вазирлик лавозимларида ишлаганимдан сўнг соғлигим сабабли ўз вазифамни (молия вазири сифатида) давом эттирмаслик тўғрисида қарор қабул қилдим» деди Берат Албайрак.

Албайракнинг қўшимча қилишича,  у энди эътиборсиз қолдирган оиласига кўроқ вақт ажратмоқчи.  Албайрак Эрдўғаннинг тўнғич қизи Эсра билан турмуш қурган.  У 2018 йилдан бери молия вазири сифатида ишлаб келаётганди.  У 2015-2018 йилларда энергетика вазири бўлган.

Албайракнинг истеъфоси президент томонидан қабул қилинадими ёки йўқ,  бу ҳали маълум эмас.  Чунки,  шу йил бошида Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу ҳам истеъфога чиқишини эълон қилган,  аммо,   Эрдўған буни қабул қилишдан бош тортганди.  Айни пайтда Сойлу ўз лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.

Манба   

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг