Коронавирус АҚШда:Биргина Техас штатининг ўзида касалланганларнинг сони 1 миллиондан ортди

0
170
Фото: AP

Шанба куни Техас коронавирусга чалинганлар сони бир миллионтадан ошган АҚШдаги биринчи штатга айланди. Ҳозирда Қўшма Штатлар CОVID-19 нинг учинчи тўлқини билан курашмоқда. Бу мамлакатда ўткан бир ҳафтанинг уч кунида кунлик касалланишлар сони 100 мингдан ортиқ бўлди.

Reuters ахборот агентлигининг ҳисоб китобларига кўра, ўтган ҳафтада Техасда янги касалланиш ҳолатларнинг кўпайиши асосан Харрис, Даллас ва Эл-Пасо округларида юз берган. Бу ҳудудларда касалхоналар тўлиб улгурди, шунинг учун Эл-Пасодаги конвенсия маркази дала касалхонасига айлантирилмоқда. Ўтган ҳафтада Техасда кунига ўртача 8000 та одамнинг коронавирусга чалингани аниқланган.

Август ойида Калифорния CОVID-19 беморлари сони 600 мингдан ошган АҚШдаги  илк штат бўлганди. Бугунги кунда мазкур штат касалланганлар ва ўлимлар сони бўйича Техасдан бироз ортда қолмоқда,холос. АҚШнинг аҳолиси энг кўп штати бўлган Калифорнияда ўтган ҳафта давомида яна 30 мингга яқин одамга коронавирус ташхиси қўшилган. Бу билан беморларнинг умумий сони 950 мингдан ортган.

Соғлиқни сақлаш мутахассислари АҚШда байрамлар мавсуми ва совуқ ҳаво кириб келиши муносабати билан янги касалланишлар сони янада ортиб боришидан хавотирга тушмоқдалар.

Ҳозирги кунда АҚШ дунёда коронавирусдан энг кўп зарар кўраётган мамлакат бўлиб, бу ерда 9.8 миллион киши ушбу касалликка чалинган ва 230 мингдан ортиқ одам вафот этган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг