Бибихоним – аёл ардоғи рамзига айланган малика (фото)

0
232
Фото: kh-davron.uz

Чиғатой улуси хони Қозонхоннинг қизи асл исми Сароймулкхоним 1341- йил туғилган. У дастлаб, 1355 йил амир Қазағоннинг набираси Ҳусайн ибн Мусаллабга, 1370 йил Ҳусайн қатл этилгач, Амир Темурга никоҳланган. Шу боис Амир Темур “Кўрагон” унвонига мушарраф бўлади. Хон авлодига мансуб Сароймулкхоним эса ҳарамдаги барча маликалардан улуғ ҳисобланиб, “Катта хоним” ёхуд “Бибихоним” деган унвонга ноил бўлади.

Бибихоним ўз замонасининг юксак идрокли, фаросатли, тадбиркор, маслаҳатдон ва етук акл-заковат соҳибаси, шунингдек, ҳусн-латофат бобида ҳам беназир аёл эди. У инсонпарвар, ватанпарвар, мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидан яхшигина хабардор бўлган, салтанат ишларида доно маслаҳатлари билан қатнашиб турган. Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий юришларида кўпинча ҳамроҳлик қилган. Бибихоним салтанатни бошқаришда вужудга келган айрим муаммоларни ҳал қилишда ўзининг оқилона маслаҳатлари билан фаол қатнашган.

Бибихоним нафакат салтанат ишларида, балки у илм-маърифатга алоҳида эътибор берар, толиби илмларга ҳомийлик қиларди. Бунинг яққол мисоли сифатида испан сайёхи Клавихонинг ёзишича, Бибихоним XIV аср охирида “онаси шарафи”га ўз жамғармаси ҳисобидан улкан мадраса қурдирганлиги ва Европалик сайёҳ, олим Ҳерман Вамберининг таъкидлашича, бу мадрасада 1000 га яқин талаба ўқиганлигини билишимиз мумкин.

Бу доно аёл гарчи ўзи фарзанд кўрмаган бўлсада Амир Темур юкорида такидлаганимиздек бундай акл-заковат егасига ўз набиралари – Муҳаммад Султон, Халил Султон, Мирзо Улуғбек ва бошқа мирзоларни бевосита зукко Бибихоним тарбиясига ишониб топширган.

Амир Темур фармони билан бундай улкан акл ва мехрга эга бўлган Бибихонимга атаб 1399—1404 йилларда Бибихоним жоме масжидини бунёд этилган. Масжиднинг кенг саҳнли ҳовлиси тўрт томондан равоқ ва пештоқлар билан ўралган ҳамда бурчакларида баланд миноралар бўлган. Ҳовлининг ҳар икки ёнида ташқи дарвозага эга бўлган тўртта пештоқли дарвозахонаси мавжуд бўлган.

Мақола муаллифи томонидан тақдим этилди

Масжиднинг асосий биноси Амир Темур замонасининг меъморий услублари ҳақида тўлиқ тасаввур беради. Шарафиддин Али Яздийнинг “Агар осмон гумбази бўлмаганда масжид гумбази оламда ягона бўлар эди”, деган муболағаси бежиз эмас. Бундан ташкари, тарихнавис Ибн Арабшоҳнинг шаҳодат беришича, Жоме масжиди маҳобатидан ҳайратга келган замондошлари “Обидаларимиз авлодларга бизнинг кимлигимиздан дарак беради”, деб ғурур билан жар солишган экан.

Масжиднинг ҳовли саҳнига мармар тош-тахтачалар ётқизилган. Ҳовли ўртасида мармар тошдан ясалган улкан лавҳ бўлиб, у дастлаб асосий бино ичида турган ва 1875 йилда катта гумбазнинг қулашидан хавфланиб, йирик тош лавҳ ҳовли ўртасига чиқариб қўйилган. Атрофига нафис ҳошиялар чизилган, муқарнаслар, ўсимликсимон нақшлар ва ёзувлар билан безалган лавҳ Амир Темурнинг набираси Улуғбек фармонига биноан XV аср ўрталарида ясалган.

Фотография мечети Биби Ханум Поля Надар. 1890 год.
Бибихоним масжиди. Поля Надар. 1890 йил.

Масжиддаги кўп қиррали юлдузлар, уч қаватли хатлар ўйилган лавҳалар жажжи муқарнаслар билан безалган, ҳошиялар оқ тошдан йўнилган. Кошинкор безакнинг ҳар бир бўлаги, гулларнинг ўзаклари, косачалари, поялари, ғунчалари ва барглари махсус замин-кошинлар парчасидан алоҳида кесиб олинган, сополчалар оралиқ қолдирмай бир-бирига мос жойлаштирилган.

Бу кошинлар тиниқ шиша каби ялтираб туради. Масжиднинг ички қисмини пардозлашда наққошлик безаклари қаторида зарҳал бўртма нақшлардан кенг фойдаланилган. Аммо бундай жозибадор ва махобатли Масжидни қурган уста ва меъморларнинг номлари халигача номаълум бўлиб қолмокда.

Мақола муаллиф томонидан тақдим этилган фото

Минг афсуслар бўлсинки, бундай улуғвор Бибихоним жоме-масжид 1868 йилда подшо Россияси қўшинлари Самарқандни қамал қилганда тўп ўқидан вайрон бўлган. Масжидга кираверишдаги пештоқнинг юқори қисми 1897 йилги зилзила пайтида қулайди.

Над главным входом Биби-Ханым.
Бибихоним масжидининг асосий кириш қисми
Фотография мечети Биби Ханум Поля Надар. 1890 год.
Бибихоним масжиди. Поля Надар. 1890 йил.
Фотография мечети Биби Ханум Поля Надар. 1890 год.
Бибихоним масжиди. Поля Надар. 1890 йил.
Фотография мечети Биби Ханум Поля Надар. 1890 год.
Бибихоним масжиди. Поля Надар. 1890 йил.
Фотография мечети Биби Ханум Поля Надар. 1890 год.
Бибихоним масжиди. Поля Надар. 1890 йил.
Развалины мечети Биби-Ханум. Самарканд, 1898 года. Картина Рихарда-Карла Зоммера.
Бибихоним масжиди харобалари. Самарқанд, 1898 йил. Рихард-Карл Зоммер чизган сурат.
Развалины мечети Биби-Ханум. Самарканд, 1898 года. Картина Рихарда-Карла Зоммера.
Бибихоним масжиди харобалари. Самарқанд, 1898 йил. Рихард-Карл Зоммер чизган сурат.
Развалины мечети Биби-Ханум. Самарканд, 1898 года. Картина Рихарда-Карла Зоммера.
Бибихоним масжиди харобалари. Самарқанд, 1898 йил. Рихард-Карл Зоммер чизган сурат
С. М. Прокудин-Горский. Мечеть Биби-Ханым.
С. М. Прокудин-Горский. Бибихоним масжиди.

1920 йилга келиб Средазкомстарис раҳбари Д.И.Нечкин талаби билан Афросиёб, Гўри Амир, Бибихоним ансамбли атрофида Афросиёб номида музей қуришни ваъдаси билан “археологик қазувлар” улкан кўламда ўтказилди.

Бироқ, бу ваъда факатгина қоғозларда қолади ва уларнинг ортидан биноларга ҳалокатли таъсир кўрсатувчи катта-катта харобалар вужудга келади. Ёлғон режалар баҳонасида одамларни тарихий бинолардан узоқлаштиришнинг асл сабаби эса Амир Темурдан қолган битмас тугалмас хазиналарни қидириш бўлган. XX асрнинг 20-йиллари Бибихоним жоме масжиди ҳовлиси бозорнинг таркибий қисмига айланиб кетди.

Унинг ҳудудида қизил чойхона, савдо дўконлари, фото уйи, этикдўз хоналари, қоровулхоналар жойлашиб олди. 1939 йил 1 апрелга келиб Самкомстарис Бибихоним ҳудудининг бир қисмини музейга айлантириб, патта сотиш орқали аҳолига хизмат кўрсатади. Қолган қисмини йилига 12498 сўм эвазига турли ташкилотларга ижарага беради.

Мечеть Биби-Ханым до реставрации. Самарканд, 1968 год.
Бибихоним масжиди реставрацияга қадар. Самарқанд, 1968 йил.

Бибихоним масжиди мудираси Зебохон Маҳмудованинг маълумотларидан яьни 1941 йил Бибихонимнинг қабри очилганлиги, унинг суяклари Тошкентга олиб кетилганлиги, иккинчи жаҳон уруши туфайли суяклар узоқ вақт Тошкентда сақланиб, фақат 1958 йилга келиб, Самарқанд Музейи директори Муҳаммадсоли Юсуповнинг саъйи ҳаракатлари билан суяклар қайтариб ўз ўрнига қўйилганлигидан Советлар мамлакатида Буюк Соҳибқироннинг муҳташам ёдгорлиги улкан харобага айлантирилган ҳолда сақланганлигини билишимиз мумкин.

Очиқ манбалардан олинган фото

 

Ва нихоят, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ўтмишимизнинг бошқа меъморий ёдгорликлари қатори Бибихоним жоме масжидини тиклашга алоҳида эътибор берилди ва улкан таъмир ишлари олиб борилди.

File:Mosque Bibi Khanum (5).JPG - Wikimedia Commons

Хозирги кунга келиб, Бибихоним жоме-масжиди ўзининг аввалги улуғвор холатига қайтган ва хорижлик мехмонларимизнинг энг севимли зиёратгохларидан бирига айланиб улгурган.

Эргашева Мадина Тойир қизи
Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва
адабиёти университети Таржима назарияси
ва амалиёти факультети, 2 – курс магистранти

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг