Коронавирус: АҚШда кунлик рекорд янгиланиб, 99 мингдан ортиқ одамнинг касаллангани аниқланди

0
310
Фото: Reuters

Жон Ҳопкинс университети олиб бораётган статистикага кўра, АҚШда ўтган 24 соат ичида коронавирус билан касалланиш бўйича рекорд янгиланди ва 99 мингдан ортиқ одамга CОVID-19 ташхиси қўйилди.

Қўшма Штатларда сешанба куни соат 20:30 дан чоршанба куни 20:30 гача бўлган вақт ичида 99660 кишининг коронавирусга чалингани аниқланган. Шунингдек,  яна 1112 киши ушбу касалликдан вафот этган.

Айни пайтда АҚШ дунёда коронавирусдан энг кўп зарар кўраётган мамлакат бўлиб, бу ерда ҳозиргача 9.4 миллион киши CОVID-19 га чалинган ва уларнинг 233 мингтаси вафот этган. Қўшма Штатларда октябрнинг ўрталаридан бошлаб вирус тарқалиши яна авж олишни бошлади ва янги рекодлар қайд этилмоқда. Баъзи штатлардаги тиббиёт соҳаси расмийлари касалхоналарда бўш жой қолмаганини маълум қилишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг