ОАВ журналист Қошиқчини ўлдиришга буюритма берганни топшиди

0
258

Журналист Жамол Қошиқчини ўлдириш тўғрисидаги буйруқни умумий разведка бўйича хизмат бошлиғининг ўринбосари, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг маслаҳатчиси Аҳмад Асири берган.

Бу хақда Sabah газетаси 23 октябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб хабар берган.

Газетага кўра, Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консулхонаси атташеси Аҳмад Адбуллаҳ Алмузаини томонидан буйруқ қабул қилиб олинган.

Алмузаини, 28 сентябрь куни бинода бўлган деб тасдиқланмоқда- айнан, шу куни журналист биринчи марта бош консулликка келиб, навбатдаги ташрифи давомида никоҳ қуриши билан боғлиқ ҳужжатларни олиб кетиши хақида келишиб кетган.

Эртаси куни атташе Ар-Риёдга учиб бориб, у ерда Асири билан учрашган ва Қошиқчини ўлдирилиши режасининг тафсилотлари юзасидан гаплашган. Амалга киритиш учун унинг ихтиёрига 15 кишини беришган.

1 октябрь куни Алмузаини Истанбулга қайтиб келган ва буйруқни Саудия Арабистони Бош консули Муҳаммад ал-Утаибига топширган.

2 октябрь куни Қошиқчи суиқасдидан сўнг, Алмузаини яна Саудия Арабистонига учиб кетган.

The Washington Post  журналисти Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Истанбулда Саудия Арабистонининг консуллик биносига кирганидан сўнг ғойиб бўлган эди.

Таъкидланишича, Қошиқчи ва дипломатик миссия ходимлари ўртасида зиддият юзага келиш оқибатида, Қошиқчи вафот этган. Баъзи маълумотларга кўра, журналист қийноққа солинган ва подшоҳлик бош консулининг ҳузурида танасидан бошини жудо қилишган.

Қошиқчининг ўлдирилганлигини дастлаб Ар-Риёд инкор қилиб келди, ва фақат 19 октябрь куни буни тан олди. Айни пайтда журналистни ўлдиришда 18 киши ҳибсга олинган, уларнинг ҳаммаси Саудия ҳукумати одамларидир.

23 октябрь куни Туркиядаги Vatan партияси етакчиси Догу Перинчекнинг баёнотига кўра, журналистнинг жасади Саудия Бош консули қароргоҳидаги боғдаги қудуқдан топилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг