Коронавирусни даволаш бўйича доктор Зеленконинг схемаси катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда

0
349
Фото: https://t.me/platformauzb

Нью-Йорклик шифокор Владимир Зеленко томонидан таклиф қилинган коронавирус касаллигини даволаш бўйича қўлланма бутун дунё шифокорлари ва олимлари ўртасида тортишувлар майдонига айланди. АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Ню-Йоркнинг собиқ мери Рудольф Жулианининг шу қўлланма бўйича даво топганларига қарамай, ҳамон шифокорлар жамоаси ягона хулосага келишга иккиланишмоқда.

Доктор Зеленко коронавирусли беморлар учун касалхонага қадар 15 кунлик даволаниш режимини таклиф қилган: 5 кун – безгакка қарши препарат гидроксихлорохин кунига икки марта 200 мг, 5 кун – кунига 500 мг антибиотик азитромицин, 5 кун – микробларга қарши ёрдамчи синк сулфат кунига 220 мгдан. Доктор Зеленконинг сўзларига кўра ушбу даволаш режимини ишлаб чиқишда у Хитой ва Жанубий Кореянинг илмий ва эпидемиологик маълумотларига таянган.

Зеленко қуйидаги патофармакологик асосларни келтиради: «Гидроксихлорокин рухнинг ҳужайрага кириб боришига ёрдам беради. Синк ҳужайрада вирус репликациясини секинлаштириши ҳам маълум. Азитромицинни ишлатишга келсак, у бактерияларнинг иккиламчи ифлосланишига йўл қўймайди. Ушбу учта дори таниқли ва одатда яхши муҳосаба қилинади, шунинг учун беморлар учун хавф миқдори минимал бўлади».

Мазкур даво услуби ҳамон ўрганилмоқда.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг