Афғонистонга халқаро ёрдам миқдорининг камайиши Афғонистон учун нимани англатади?

0
567
manba: Reuters

Вашингтон томони Афғонистон ичидаги тинчлик жараёни охир-оқибат Қўшма Штатларнинг минтақадаги фаолияти миқёсини камайтиришига умид билдирмоқда. Мазкур прогноз фонида Америка май ойигача Афғонистонда қолган бир неча минг ходимни олиб чиқиб кетишни режалаштирияпти.

Аммо хорижий кучларнинг чиқарилиши ҳанузгача ташқи ёрдамга боғлиқ бўлган мамлакатни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳамда бу ҳолат Толибон кучларини янада кучайтириши мумкин. Бу эса донорларда ташқи ёрдам миқдори камайиши сабабли мутаассиб диндорлар инсон ҳуқуқлари ва қизлар таълимида эришилган ютуқларни бекор қилишга ҳаракат қиладилар, деган хавотирни уйғотмоқда.

Толибон мухбирларнинг бу борадаги саволларига авоб бермади. Жорий йилнинг 23-24 ноябрда Женевада бўлиб ўтадиган донорлар конференциясига Толибонларнинг таклиф қилиниши масаласи ҳам ҳамон мунозарали.

Аммо баъзи таҳлилчилар ташқи ёрдамни донорларга келажакдаги ҳар қандай Афғонистон ҳукумати сиёсатини шакллантиришда ёрдам бериш учун муҳим деб билишади.

Маълум қилинишича, Қўшма Штатлар, Афғонистоннинг энг йирик донори, мудофаа ва хавфсизлик эҳтиёжлари учун ажратилган маблағдан ташқари, фуқаролик молиялаштириш учун йиллик 800 миллион доллар миқдоридаги йиллик ҳиссасини катта миқдорда қисқартириши мумкин. Бу эса Афғонистон келажагини сўроқ остида қолдирмоқда.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг