Бангладешда Францияга қарши ўтказилган намойишларда 50 мингдан ортиқ одам қатнашди

0
246
манба: AFP

Сўнгги кунларда Францияда юз бераётган воқеалар бутун дунёдаги мусулмонларни жунбушга келтирмоқда.  Париж яқинидаги мактабда дарс берувчи тарих ўқитувчиси ўзининг ўқувчиларига мусулмонларнинг пайғамбари ҳажв қилинган суратни кўрсатгани учун 16 октябрда пичоқлаб ўлдирилганди.

Шундан кейин Франция президенти Эммануел Макрон ушбу ўқитувчининг ҳаракатларини сўз эркинлиги деб атаб, унинг карикатураларни намойиш қилганини оқлаб чиқди. Табиийки, бу ҳолат ислом оламида кескин танқидларга учради. Кўплаб араб мамлакатларида Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бойкот эълон қилинди.

Кеча Францияга қарши яна бир мамлакат аҳолиси бош кўтарди. Бу мамлакат Бангладеш бўлиб, 2 ноябрда пойтахт Дака шаҳрида ўн минглаб одамлар намойиш уюштиришди. Улар Франция президентига раддия бериш ва француз товарларини бойкот қилишни талаб қилишди. Аммо, намойишчилар Франция элчихонаси ёнига етиб келишмаган.

Полициянинг айтишича, кечаги намойишда 50 мингдан ортиқ одам иштирок этди. Аммо, ташкилотчилар унда 100 киши қатнашганини айтишган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг