Эрдўғаннинг матбуот котиби ва Туркия Ички ишлар вазири коронавирусга чалинди

0
324
Фото: see.news

31 октябрь куни Туркия президентининг матбуот котиби ва Ички ишлар вазири ўзларининг коронавирусга чалинганларини маълум қилишди.

Президентнинг матбуот котиби Иброҳим Колиннинг айтишича, у коронавирусдан даволанишнинг охирги босқичига етиб келган. Аммо, у қачон CОVID-19 ни юқтириб олганини ошкор қилмади.

“Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман” деб ёзди Колин ўзининг твиттер саҳифасида.

Колиндан бир неча соат олдин Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу ҳам коронавирусга чалингани ва аёли ҳамда қизи билан касалхонага ётқизилганини айтганди.

Бу икки шахс Эрдўған билан тез-тез учрашиб туришади. Лекин, ҳозиргача Туркия раҳбарида коронавирус аломатлари сезилмаган ва у кунлик телевизион чиқишларда кўриниш бериб келмоқда. Эрдўғаннинг атрофида юрувчи одамлар доимо коронавирусга қарши текширувдан ўтиб туришади.

Бугунги кунга келиб Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 375 367 нафарни, ундан вафот этганлар эса 10 252 нафарни ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг