Нима қаёққа кетадир?

0
342
Фото: fergananews

Ишчининг топқани хўжайиннинг халтасиға кетади.

Совдагарнинг топқани ўғул тўйисиға кетади.

Тошканд кўнчиларининг топқани қишлиқ тўкма билан ёзлиқ гапка кетади.

Қиморбознинг топқани гарткам* билан тўртта ошиққа кетади.

Беданабознинг топқани тариққа кетади.

Муриднинг топқани эшонга кетади.

Эшоннинг топқани саккизта хотунға кетади.

Хотунларнинг топқанлари иссиқ-совуқчи домлаға кетади.

Бойбаччанинг топқани «Турквино»*- билан баришнахонларға кетади.

Ёшларнинг топқанлари упа-элик билан ўсма-сурмаларга кетади.

Эски шаҳар исполқўмининг топқани ҳар хил юқори шефстволарга кетади.

Вақф шўъбасининг* топқани идорасини бежаш учун қип-қизил гиламларга кетади.

Бўрининг топқани тулкига кетади.

«Муштум»нинг топқани туркистонликларнинг тумшуғига кетади.

Ушбуларнинг ўқуган кишининг дами — дамбалиға* кетади!

Бизнинг топқанимиз аччиқ-тизиққа кетади! — деб

Мулла Жулқунбой ёздилар.

«Муштум»: ёзғанларингизнинг ҳаммаси ҳам ҳавога кетадур! — деб биз ҳам муҳримизни босдиқ.
«Муштум» — 1923 йил, 3-сон

*Гардкам — ўртага тикилган нарсанинг ҳаммасига ўйналганда айтиладиган сўз.
*«Турквино» — Ўша пайтда «Турквино» номли Туркистон Давлат трести бошқармаси турли хил вино ичимликлари чиқарган.
*Вақф шўъбаси — вақф ерлар инқилобидан сўнг маъориф ихтиёрига берилиб, даромади  мактаб ва маъориф эҳтиёжларига сарфланган.
*Дамбал — иштон

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг