Тижорий сирингдан ўргилай…

0
338
Очиқ манбалардан олинган фото коллаж
Ушбу ортимда турган малибулар она ватанга жўнаб кетмоқда. Жанубий Кореяда буларнинг нархи 19,000 АҚШ доллари атрофида туради.

Корейсларнинг ойлик маоши эса ўртача 2,000 АҚШ долларига тенг. Бир оддий ўқитувчи бемалол бир йил ишлаб, 1 та энг сўнги моделдаги малибу автомобилини сотиб олиши мумкин.

Энди, ўзимизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчи, миллат “фахри”, улкан экспортёр (атиги 11,135 дона) юртимизга хориждан миллион долларлаб (атиги 108,2 млн доллар) валюта оқимини киритаётган, миллий “ишлаб чиқариш” борасида, миллий қаҳрамон (2020 йилнинг ўзида четдан 565,3 млн. долларлик эҳтиёт қисм олиб келган), “юз минглаб” одамларни иш билан таъминлаган (атиги 38,000 киши), бир қанча имтиёз ва переференциялар соҳиби, ҳурматли “UzAutoMotors” АЖ ушбу малибуларни юртимизга олиб келиб, қуйидаги “ҳунарларни” кўрсатар экан:

Аввало, бу тайёр автомобиллар божхона ҳужжатларида “ярим битган автомобиль ёки автомобиль эҳтиёт қисмлари” деб расмийлаштирилади.

Табийки, ҳужжатда автомобиль деб ёзилмагандан кейин, автомобилга тўланадиган божларни эмас, балки автомобиль эҳтиёт қисмларига тўланадиган божларни тўлайди.

Лекин, компания бундай эҳтиёт қисмлар учун бож имтиёзларига эга, уни ҳам тўламайди. Фақат 15% ққс тўлаши мумкин. Бу ҳам даргумон. Шунинг учун ҳам, компания ўз қинғир ишларини яшириш мақсадида “тижорий сир” га маҳкам осилиб олган.

Халқни алдаш, айланма йўллар билан солиқларни тўлашдан қочиш, четнинг машинасини олиб келиб, устига 10,000 доллар қўйиб, ўзиникиларга “миллий маҳсулот” деб сотиш, давлат бюджетига триллион сўмлаб зарар етказиш, бу ҳам етмагандей, юртда, автомобиль соҳасида ягона сотувчи, мутлоқ монопол бўлиб олиш, ўз қинғир ишларини судда “тижорат сири” деб жавобгарликдан қочиш каби ҳунарларнинг интиҳоси бормикин, ажабо?!

Расул Қушербаев ва унинг жамоаси томонидан Божхона ва Солиқ қўмитасига киритилган депутатлик сўрови ушбу “сирларни” оммага ошкор қилиб берса ажаб эмас.

Воқеъалар ривожини кузатамиз.

Ойбек Эркин

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг