Тадқиқот: CОVID-19 мияни 10 йилга қаритиши мумкин

0
246
Фото: AFP

Лондондаги Қироллик коллежи томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотларга кўра, коронавирусдан тузалиб чиққан беморлар унинг ақлий фаолиятга етказган зараридан узоқ муддат азоб чекишлари мумкин. Энг ёмон ҳолатда CОVID-19 дан соғайганларнинг мияси ўн йилга қариши ёки ақлий коеффициент 8.5 балга камайиши мумкин.

84 285 киши қатнашган ушбу илмий ўрганишлардан шу нарса маълум бўлдики, коронавирусдан соғайиб чиққан одамлар бир неча ҳафта ёки ойдан кейин ўзларида хотиранинг сусайиши, ақлий фаолиятнинг хиралашуви кабилар содир бўлаётганини айтишган. Бу эса коронавируснинг инсон миясига жиддий зарар етказиши ҳақидаги фикрлар тўғри эканини кўрсатмоқда.

Мазкур тадқиқотда қатнашганлар ўз мияларига етган зарар турли даражада бўлганини айтишган. Олимлар буни одамларнинг коронавирусни оғир ёки енгил ўтказганларига боғлиқ эканини айтишмоқда. Масалан, коронавирусни жуда қийин ўтказган ва реанимация бўлимида даволанган беморларнинг ақлий коеффициенти 8.5 балга камайган. Бу миянинг 10 йилга қариши билан тенгдир. Лекин, коронавируснинг асоратлари ундан тузалган одамда қанча муддат сақланиб қолиши ҳали номаълум.

Ушбу тадқиқот раҳбари Адам Ҳампширнинг айтишича, CОVID-19 нинг енгилроқ шаклини бошидан ўтказган одамларнинг ақлий фаолиятига ҳам зарар етган бўлиб, уйда даволанган беморларнинг ақлий коеффициенти 4.5 балга пасайган. Бу миянинг ёши 5 йилга катталашганини билдиради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг