Хитойлик миллиардерлар коронавирус пандемияси даврида 1.5 триллион доллар ишлаб топишди

0
798
Фото: AFP

Хитойнинг энг бой одамлари коронавирус пандемияси даврида 1.5 триллион АҚШ доллари миқдорида фойда кўришди. Бу сўнгги беш йилдаги кўрилган даромаднинг барчасини қўшиб ҳисоблагандан ҳам юқорироқ натижа ҳисобланади. Чин юртидаги бойларнинг пуллари бу даражада тез кўпайганига карантин мобайнидаги онлайн савдо ва компютер ўйинларига бўлган талабнинг ўсгани сабаб бўлган.

Бойлар рўйхатини тузган Hurun Reportнинг хабарига кўра, 2020 йилнинг август ойига қадар Хитойдаги миллиардерлар сони 257 тага кўпайган. Айни пайтда бу мамлакатдаги миллиардерларнинг умумий сони 878 тани ташкил қилмоқда.

Хитойдаги бойлар рўйхатининг биринчи ўрни яна Alibaba онлайн савдо платформаси асосчиси Жек Мага насиб қилди. Бу йили Жек Манинг бойлиги 45 фоизга кўпайган бўлиб, айни пайтда унинг умумий бойлиги 58.8 миллиард АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Жек Мадан кейинг ўрин Пони Мага насиб қилди. Пони Манинг бойлиги 57.4 миллиард долларга тенг бўлиб, у компютер ўйинлари қироли ҳисобланади. Унинг пуллари пандемия даврида 50 фоизга кўпайган.

Шунингдек, 66 ёшли Зонг Шаншан 53.7 миллиард доллар билан ушбу рўйхатнинг учинчи ўрнида қайд этилган. У Nongfu бренди остида сув ишлаб чиқарувчи компания эгасидир.

“Дунёда шу пайтгача бир йил ичида бунчалик кўп бойлик орттирилгани кузатилмаган” дейди Hurun Reportнинг бош тадқиқотчиси Руперт Ҳугеверф.

Манба

 

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг