Коронавирус: Дунёда янги касалланиш бўйича рекордлар ўрнатилмоқда. АҚШда беморларнинг умумий сони 8 миллиондан ошди

0
112
Фото: REUTERS/Brendan McDermid

16 октябрь жума куни АҚШда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 8 миллиондан ошиб кетди. Шунингдек, ўтган бир сутка ичида дунё бўйлаб янги касалланиш ҳолатлари бўйича кунлик рекорд янгиланди. Айни пайтда Европа мамлакалари вирус тарқалишини камайтириш учун чекловларни кучайтиришмоқда.

Ҳозирда АҚШ коронавирус билан касалланганлар ва ундан вафот этганлар сони (218 мингта қурбон) бўйича дунёда биринчи мамлакат бўлиб турибди. Иккинчи ўринни 7.4 миллион касал билан Ҳиндистон, учинчи ўринни эса 5.1 миллион бемор билан Бразилия эгаллаган.

АFPнинг ҳукуматларнинг расмий статистикага таяниб берган маълумотларига кўра, жума кунининг ўзида дунё бўйича 400 минг одамга CОVID-19 ташхиси қўйилган. Eвропада бир ҳафта ичида кунлик ҳолатлар 44 фоизга ошган бўлиб, бу қитъада бир кунда ўртача 121 мингта янги касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

“Бу даҳшат. Биз мартдаги ҳолатга қайтаётганга ўхшаймиз” дейди Париж яқинидаги касалхонада ишловчи Ҳочи Саал. Унинг қўшимча қилишича, коронавирусдан бошқа касалликларга чалинганларнинг ҳам кўпайиши вазиятни “жуда қийинлаштирди”.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг