Арманистон қуролли кучлари Озарбайжоннинг Ганжа ва Мингячевир шаҳарларига қарата ракета-артиллерия қуролларидан яна ўт очилди (фото+видео)

0
620
Фото: 1news.az

Арманистон қуролли кучлари Озарбайжоннинг Ганжа ва Мингячевир шаҳарларига қарата ракета-артиллерия қуролларидан яна ўт очилди. Арман бўлинмаларининг кучи яна ёш болалар, аёллару, қарияларга етди, холос.

1news.az сайтида айтилишича, Озарбайжон Президентининг ёрдамчиси Ҳикмет Гажиев ўзининг Twitter саҳифасида қуйидагиларни маълум қилди:

«Инсонпарварлик нуқтаи назаридан ўт очишни бас қилиш режими ила ниқобланган Арманистон қуролли кучлари террорчилик ва ҳарбий жиноят амалиётини давом этмоқда. Арманистон Ганжа ва Мингячевир шаҳарларини яна ракета қуроли билан ўққа тутди. Қурбон бўлганлар ва яраланганлар сони, етказилган зарар миқдори аниқланмоқда».

Шунингдек, Ҳикмет Гажиевнинг айтишича:

«Яқинда Арманистонга янги ракета комплекслари етказиб берилди. Ушбу қудратли қуролни улар шу заҳоти Озарбайжон шаҳарларининг тинч аҳолисига қарата қўллашди. Ганжадан келаётган хабарларга қараганда, одамлар орасида қурбонлар бор. Буларнинг бари Арманистон томонидан олиб борилаётган террорчилик сиёсатининг яққол далилидир».

Озарбайжон халқига сабр тилаб қоламиз…

 

Таржимон: Шокир Долимов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг