АҚШ Туркияни Тоғли Қорабоғдаги урушни қўллаётганликда айбламоқда

0
144
Фото: AFP

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Туркияни Тоғли Қорабоғда давом этаётган урушга ўт қалаётганликда айбламоқда. Помпео Трукиянинг Озарбайжонга қуролларни етказиб бериши урушни кучайтираётганини таъкидлаган.

Озарбайжон ва Арманистон жума куни ҳам бир-бирларига ўт очишган бўлиб, бу ҳолат уч ҳафтадан бери давом этиб келаётган ушбу можарони тугатишга бўлган умидларни сўндирмоқда.

Майк Помпеонинг айтишича, Туркия Озарбайжонни ресурслар билан таъминлаш орқали можарони янада кескинлаштирмоқда. У айни пайтда озарлар ва арманлар ўртасида дипломатик қарор қабул қилиниши кераклигини таъкидлар экан, учинчи томон давлатлари ўзларининг ҳарбий кучларини қарзга бериш орқали аллақачон кескин зиддиятга айланган ҳозирги ҳолатни янада ёмонлаштирмасликлари кераклигини таъкидлади.

Туркия бу йили Озарбайжонга ҳарбий қуролларни етказиб беришни олти мартага оширган. Туркия Арманистонни Озарбайжон ерларини ноқонуний тарзда эгаллаб олганликда айблайди.

Халқаро қонунларга кўра, Тоғли Қорабоғ Озарбайжонга тегишлидир. Лекин, бу ернинг кўпчилик аҳолисини арманлар ташкил қилади ва айнан улар мазкур ҳудудни назорат қиладилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг