Францияда Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарнинг расмини ўқувчиларига кўрсатган ўқитувчи пичоқлаб ўлдирилди

0
2023
Фото: LCI/Reuters

Франция расмийларининг жума куни берган хабарларига кўра, мамлакатдаги ўрта мактаблардан бирида тарих фанидан дарс берувчи ўқитувчи мактаб биноси яқинида пичоқлаб ўлдирилди. У шу ойнинг бошида ўзининг ўқувчиларига Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарнинг расмини кўрсатганди. Бу ислом динида жуда қаттиқ қораланган иш ҳисобаланди.

Мазкур ҳодиса Парижга яқин ҳудудда юз берган бўлиб, жума куни тушдан кейин ўқитувчига ҳужум қилган одам полиция томонидан отиб ташланган.

Teacher 'beheaded' in France after showing class cartoons of Prophet  Mohammed | MEO

BFMTVнинг берган хабарларига кўра, ўқитувчига ҳужум қилган шахс 18 ёшда бўлиб, у Москвада туғилган. Лекин, расмийлар ўлдирилган ўқитувчи ва унга ҳужум қилган шахснинг исмини ошкор қилмаган.

“Бугун бизнинг ёш фуқароларимиздан бирига ўқитувчилик қилгани учун суиқасд уюштирилди. У ўқувчиларга сўз эркинлигини ўргатаётганди. Бизнинг ватанпарвар фуқаромизга ваҳшийларча ҳужум қилишди. У исломий террорчиларнинг ҳужуми қурбонига айланди. Лекин, улар ғолиб бўлишолмайди. Биз тез орада қатъий чораларни кўрамиз” деди воқеа жойига етиб келган Франция президенти Эммануэл Макрон.

Франциядаги ОАВлар ҳам ушбу ҳодисани давлатчиликка, виждон эркинлиги, сўз эркинлигига таҳдид дея тасвирлашган.

“Бугун республикамизга ҳужум қилинди” дейди Франция Таълим вазири Жен-Мишель Бланкер ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой муқаддам ҳам Франциядаги Шарли Ҳебдо журнали мусулмонларнинг пайғамбари карикатура қилинган суратни қайта босиб чиқарганди. Бу иш мусулмонларнинг ғазабини келтирган бўлса, кўплаб Франция расмийлари уни қўллаб-қувватлади. Бу сурат илк бор 2015 йилда босилган ва ўшанда ҳам унинг муаллифларига ҳужум қилинган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг