Қирғизистон пойтахтида фавқулодда ҳолат бекор қилинди

0
139
Фото: Reuters

Қирғизистон парламенти жума куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида пойтахт Бишкекда жорий қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга овоз берди. 15 октябрь куни Қирғизистоннинг президенти Соранбай Женбеков истеъфога чиққанини эълон қилган эди. Шундан кейин мамлакатни вақтинча бошқариб туриш вазифаси Бош Вазир Садир Жапаровга топширилди.

Қирғизистонда 4 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин тартибсизликлар бошланганди. Сайлов натижасидан норози бўлган халқ Бишкекдаги ҳукумат биноларига бостириб кирди. Шундан кейин Женбеков пойтахт Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва армияга тартибсизликларни бартараф этишни буюрди.

Садир Жапаров ушбу тартибсизликлар фонида қамоқдан озод қилинди ва тезлик билан Бош Вазир лавозимини эгаллади. Қирғизистон парламентининг жума кунги сессиясида спикер Канатбек Исайев вақтинчалик президент вазифасини бажаришдан бош тортди ва бу иш Бош Вазир Жапаровга топширилди.

Садир Жапаров бир неча соат ичида халққа мурожаат йўллаши кутилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг