Туркияда ўтган 24 соат мобайнида 1613 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди

0
114
Фото: AFP

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлгининг пайшанба куни берган хабарига кўра, мамлакатда ўтган бир сутка давомида 1613 кишининг коронавирусга чалингани қайд этилди.

Аммо,ҳозирда турк ҳукумати фақат CОVID-19 нинг аломаткари сезилган беморларнигина умумий касалланганлар ҳисобига қўшмоқда. Яъни, коронавирусни ҳеч қандай белгиларсиз ўтказаётган одамлар статистикага қўшилмаяпти.

15 октябр ҳолатига кўра Туркияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 324 143 кишини, қурбонлар сони эса 9080 кишини ташкил қилмоқда.

Туркиядаги кўплаб шифокорлар ва сиёсатчилар мамлакатдаги касалланганлар сони бир неча ойлардан бери оз қилиб кўрсатилаётганидан хавотирларини билдиришганди.

Ўтган ойда Соғлиқни сақлаш вазири Фехриттин Коча мамлакатда фақатгина касаллик белгилари юзага чиққан одамлар умумий рўйхатга киритилаётганини маълум қилган.

Кочанинг бу гапларидан кейин ЖССТ ҳукуматларни вирус борасида ташкилот берган тавсия асосида статистика юритиш кераклигини таъкидлаб, бу иш асл рақамларни аниқлаш ва шунга яраша чора кўриш учун кераклигини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг